Карло Анчелотти: "Неймар вингер позициясида ўйнамайди"

Aslanov Jasurbek
1 июн 2026, 23:03
Анчелотти Неймар ҳақида: у қанотда эмас, марказда ўйнаши керак.

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар ўз позициясида Винисиус Жуниор ва Рафинья билан рақобатлашишини маълум қилди.
"Неймар ўзига белгиланган позицияда ўйнаши керак. У марказда ўйнаши лозим, қанотда ўйнай олмайди.
У вингер позициясида майдонга тушмайди, балки майдон марказида, ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Яъни Винисиус ва Рафинья ўйнаган жойда", — деди Анчелотти Панама билан ўртоқлик учрашувидан (6:2) кейин.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг ЖЧ-2026 учун таркибига киритилган Неймар айни пайтда болдир мушагидаги жароҳатидан тикланмоқда. Аввалроқ 34 ёшли ҳужумчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›