

Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Абдулазиз Искандаров маълумот берди.
"Станислав Андреев бутсаларини михга илди. Эндиликда собиқ футболчи "Сўғдиёна" U-21 жамоасига устозлик қилади", – дейилади хабарда.
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси фаолияти мобайнида "Пахтакор", "Металлург" ва "Навбаҳор" жамоаларида тўп тепган. У Ўзбекистоннинг 4 карра чемпиони, Ўзбекистон Кубоги 2 карра соҳиби саналади.



