Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
02 янв 14:38
Янгиликлар
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
Ҳусанов учун 2025 йил жуда омадли келди. У январда "Манчестер Сити" сафига қўшилиб, АПЛ тарихидаги илк ўзбекистонлик футболчига айланган бўлса, июнь ойида тарихий ютуқ — терма жамоа билан Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
21 ёшли марказий ҳимоячи "Goalpost" талқинига кўра энг яхши ёш ўйинчи бўлишда терма аъзоси, "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Аббос Файзуллаев, Нестори Иранкунда ("Уотфорд", Австралия), Марселино Фердинан ("Оксфорд Юнайтед", Индонезия), Ли Хан Бом ("Мидтъюлланд", Корея), Али Жасим ("Комо"/"Ал Нажма", Ироқ), Ян Мин Хёк ("Тоттенхэм"/"Портсмут", Корея), Ким Мин Су ("Андорра", Корея) Йенс Кастроп ("Боруссия М", Корея), Кота Такаи ("Тоттенхэм", Япония), Александер Бадолато ("Ньюкасл Юнайтед Жетс", Австралия) ва Дзёэру Тима Фудзита ("Санкт-Паули", Япония) каби номларни ортда қолдирди.

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум "шаҳарликлар" либосида 9 ўйинда иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар