

Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Аввалроқ унинг солиқ идораси олдидаги қарздорлиги 7,25 миллион фунтни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу сумма икки баробар камайиб, 3,5 миллион фунтга тушган.
Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, фоизларнинг бир қисми мутахассис вафотидан кейин ҳисобланган.
Эрикссон вафотидан сўнг унинг умумий қарз юки 10,25 миллион фунтга етган. Шу сабабли оиласи мураббийнинг мол-мулкини, хусусан, Швециядаги етти хонали ҳашаматли уйини кимошди савдосига қўйишга мажбур бўлган эди.



