“Рома” футболчи ва мураббийлари нега мавсум охиригача маошларидан воз кечишди?

Eldor Akmurzayev
19 апр 2020, 19:35
Римликлар коронавирус пандемияси туфайли инқироздан келиб чиқадиган зарарни бартараф қилиш йўлларини изламоқда.

Футболчилар, бош мураббий Паулу Фонсека ва унинг ёрдамчилари ўз хоҳишига кўра 4 ойлик маошларидан воз кечишга қарор қилишди. Шунингдек, улар мавсум тўхтатиб қўйилгани туфайли давлат маблағига ўтишга мажбур бўлган клуб ходимларининг товон пулларини тўлашга келишиб олган.

Шу билан бирга, мавсум тикланса, футболчи ва мураббийлар штаби эришадиган спорт натижасига қараб, клубдан ажратиладиган маблағга эга бўлиши ҳам мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: asroma.com