UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  0 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади" Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Сўғдиёна" бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлади"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финалидан ўрин олган "Хўжанд" – "Сўғдиёна" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, мағлубият учун мухлислардан узр сўрамоқчиман. Ўйин бўйича фикр билдирадиган бўлсам, футболчилар кўрсатмаларимизни тўғри бажаришмаса, бундай рақибни ютишнинг мутлақо иложи йўқ. Улар бежиз Ўзбекистон чемпионатида етакчи ўринларда бормаётганини исботлашди. 

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтганимдек, жамоа ўз фалсафасига эга, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади. Биз айнан шу жиҳатга аҳамият қаратиб, тайёргарлик кўргандик, лекин улар ожиз нуқтамизга зарба бера олишди. Мен умид билдирган тажрибали ҳимоячилар ишончни оқлай олишмади.

Албатта, келгусида ўйинимизни ўзгартирамиз. Аммо бу учун бизга моҳир ижрочилар керак. Ҳозирги пайтда мавжуд футболчилар орқали ўйинни шакллантиряпмиз. Дарвоза, ҳимоя ва ҳужум ҳақида тўхталсам, яхши ўйнаш учун кўрсатмаларни бажариш лозим ёки футболчида етарлича маҳорат бўлиши керак.

- Жамоа ОФК Кубогидаги юришини тўхтатди. Умуман олганда, "Хўжанд"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Умуман, гуруҳ босқичида яхши натижага эришиб, плей-оффга йўл олдик. Аммо бу босқичда ижобий натижага эришиш ва ОФК Кубогида максимал натижа қўлга киритишга ҳозирча тайёр эмасмиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Сўғдиёна" ушбу мавсумда нималарга қодир? Жамоа "Насаф"нинг йўлини такрорлай оладими?

- Ўтган йили "Насаф" ушбу мусобақа фаворити эканлигини айтиб ўтган эдим. Ҳозир эса "Сўғдиёна"ни фаворитлардан бири сифатида кўрсатишим мумкин. Жамоа салоҳиятли футболчилар ва юқори ўйин сифатига эга.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика