UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  17 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  67 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Марказий учрашувда ғолиб чиққан мураббий, "1+1" қайд этган футболчи, Ўзбекистон МТЖ посбони, стандартни моҳирона ижро этган хавбек — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" тур марказий тўқнашувида ўз уйида ОКМКни меҳмон қилди. Учрашувда қаршиликлар 2:1 ҳисобида устун келди. Бу ғалабада посбон Абдувоҳид Неъматовнинг ҳиссаси катта бўлди. 24 ёшли дарвозабон баҳс мобайнида 4 та сэйв намойиш этди ҳамда жамоасини бир қатор голлардан асраб қолди, у ўйиннинг сўнгги сонияларида ҳам жамоаси жонига ора кирди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 11-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

"Насаф" тур марказий ўйинида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бердиев шогирдлари ишончли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, ҳақли ғалабага эришди. Унинг тактик ишланмалари ўз самарасини берди ҳамда Миржалол Қосимов жамоасидан жадвалдаги етакчилик тортиб олинди. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Дониёр Абдуманнопов ("Андижон")

"Андижон" ортда қолган тур "Бобур Арена"да "Сурхон" билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дониёр Абдуманнопов мазкур баҳсда Бектемир Абдуманноновнинг голига ассистентлик қилган бўлса, ўзи ҳам ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 24 ёшли вингер голни Потапов қўриқлаётган дарвозага шунчаки михлаб қўйди ва андижонликларнинг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа Абдуманнопов 11-турнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Фарғонада бир киши кам бўлиб қолган "Шўртан" устидан йирик ғалабага эришди (4:0). Фарғоналиклар тажрибали футболчиси Жамшид Искандеров 65-дақиқада стандартни аниқ ва моҳирона ижро этди. Искандеров олис масофадан жарима зарбаси орқали тепган тўп дарвоза устунини қақшатиб, тўрдан жой олди. Шундай қилиб, Ўзбекистон МТЖ хавбеки Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи дея қайд этилди.






"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари        

Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика