UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  3 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  14 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  16 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  55 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

Бу турда "Нефтчи" водий дербисида "Андижон" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналиклар посбони ўйин давомида бир нечта сэйвлари билан жамоасини қутқарди. Айниқса 21-дақиқада жаримадан йўллаган зарбадан кейин Эргашев суперсэйв амалга оширди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 9-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Қаршида амалдаги мамлакат чемпиони "Насаф" клуби меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Зейтуллаев шогирдлари икки марта ҳисобда ортда қолиб якунда мағлубиятдан қутулиб қолишди. "Бунёдкор" Қаршидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу тариқа ёш мураббий 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси – Асадбек Собиржонов (ОКМК)

ОКМК бу тур водийда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Олмалиқликлар 72-дақиқага қадар 0:1 ҳисобида ютқазишаётганди, 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Асадбек Собиржоновнинг иккита голи ОКМКга муҳим ғалабани келтирди. Шу тариқа Собиржонов 9-турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Бозоров ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Ойбек Бозоровнинг голи чиройли чиқди. У жарима майдони ичида тўпни Мозговойдан қабул қилиб, бир ҳаракат билан икки рақиб қуршовидан чиқиб кетиб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади. Шундай қилиб, Бозоров Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди. 





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика