UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 8-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони – Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

Бу турда "Машъал" "Бухоро" меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Муборакликлар посбони сэйвлари билан қойил қолдирди, шунингдек, бир қатор бирга-бир вазиятларда жамоаси жонига ора кирди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 8-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК "Андижон"га қарши 8-тур тўқнашувида фантастик камбэк намойиш қилди. Миржалол Қосимов шогирдлари танаффусга 1:3 ҳисобида боши эгик ҳолда йўл олганига қарамай, иккинчи таймда буткул бошқача ўйин кўрсатиб, иродали ғалабага эришди (4:3). Шу тариқа тажрибали мураббий 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур Олмалиқда ўзига хос камбэк кўрсатди. Олмалиқликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда Ғиёсов хет-трик қайд этди. У бир марта бош билан гол урган бўлса, икки марта пенальти орқали дарвозани ишғол этди. Шу тариқа Хуршид Ғиёсов 8-турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум")

"Қизилқум" бу тур ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Мезбонларнинг биринчи голига чап қанот ҳимоячиси Илжомжон Ваҳобов муаллифлик қилди. У майдон марказида тўпни эгаллаб, катта тезликда олдинга борди ҳамда чап оёғида дарвозабон учун қийин бўлган нуқтани нишонга олди. Ушбу тўпни киритган Илҳом Ваҳобов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика