UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  0 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  9 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  4 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 6-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 9 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, Исақов қўлидан келган барча ишни қилди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Исақов 6-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи – Педру Морейра ("Пахтакор")

"Пахтакор" 6-турда Фарғонада "Нефтчи" клубига қарши ўйнади ва йирик ғалабага эришди - 4:0. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапни қисқа қилган Морейра каби биз ҳам кўп чўзиб ўтирмаймиз: Педру Морейра 6-турнинг энг яхши мураббийи.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси – Умар Адҳамзода ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг Фарғонадаги йирик ғалабасида қанот футболчиси Умар Адҳамзоданинг ҳиссаси катта бўлди. У иккита гол урди ва Риаскоснинг голида бевосита қатнашди. Марказий ўйин тақдирини ҳал қилган Умар Адҳамзода 6-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўзи хунук гол уришни билмайдиган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 6-турда ОКМКга қарши баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи анчайин чиройли чиқди. Футболчи ён чизиқ ёнида тўпни эгаллаб жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба билан гол урди. Люпчо Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
23 апр 22:52:04
АРСЛОН САФАРОВ
Doriyevni mahalliylashtirish kerak darrov zo'r hujumchi ekan.
   
23 апр 17:27:25
Жалоладдин Мухаммадович✈
Tilla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Пахтакор мураббийини Ахад Каюмга у́хшатаман. Ахад Каюмни саал ёши коттароги
СИЗ этгандан кейин эътбор берсам ўхшаркан
   
23 апр 15:58:17
Tilla
Шу Пахтакор мураббийини Ахад Каюмга у́хшатаман. Ахад Каюмни саал ёши коттароги
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика