UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг яхши дарвозабони – Достонбек Тўхтабоев ("Машъал")

Суперлигага қайтган "Машъал" 3-турни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйин давомида муборакликлар посбони Достонбек Тўхтабоев 4 марта жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Бундан ташқари 74-дақиқада "Сўғдиёна" футболчисининг пенальтидан тепган зарбасидан кейин тўпни қайтарди. Шу тариқа, Тўхтабоев кетма-кет иккинчи тур энг яхши посбон сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов ("Динамо")

"Динамо" 3-турда Тошкентда 15 карра мамлакат чемпиони "Пахтакор" клубига қарши ўйнади ва ғалабага эришди - 1:0. Самарқанд клуби сўнгги бор 2017 йилда Тошкентда "шерлар"ни таслим қила олганди. Вадим Абрамов ўз жамоаси билан кучли легионерларни жамлаган "Пахтакор"ни сафарда мағлуб этди ва турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг яхши футболчиси – Луис Качорри ("Бунёдкор")

Италиялик ҳужумчи Луис Качорри 2-турда "Шўртан"га иккита гол урган ва энг яхши футболчи бўлганди. 3-турда Тошкентда "Бунёдкор" "Сурхон"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бу сафар ҳам Качоррининг иккита чиройли гол муаллифига айланди. Шу боис, Луис Качорри кетма-кет иккинчи тур энг яхши футболчи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Исломбек Баратов ("Машъал")

"Машъал" ўнг қанот ҳимоячиси Исломбек Баратов 3-турда "Сўғдиёна"га қарши баҳсда чиройли гол муаллифига айланди. У ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб тўпни жарима майдонига узатди, тўп ўзгача траектория ҳосил қилди ва Муҳаммадюсуф Собиров қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига кириб кетди. Исломбек Баратов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика