UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  17 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  1 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 7-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони – Муҳаммадюсуф Собиров ("Сўғдиёна")

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 7-турни ўз майдонида "Андижон"га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин давомида жиззахликлар посбони Муҳаммадюсуф Собиров 7 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Ёш дарвозабон мавсумнинг илк ўйинларида кутилмаган голлар ўтказиб юборганди, бироқ характер намойиш этиб ўзини қўлга олиб яна аввалги даражасига қайтаётгани бизни хурсанд қилади. Шу туфайли, Собиров 7-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" 7-турнинг марказий ўйинида ОКМК устидан ғалаба қозонди - 1:0. ОКМК учун бу мағлубият мавсумдаги дастлабкиси бўлди. Тажрибали мураббий Миржалол Қосимовни мағлуб эта олган Илёс Зейтуллаев 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси – Акмал Мозговой ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз мухлислари қаршисида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 4:0. Мазкур учрашув давомида майдон эгалари ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой анча фаол ўйнади. Мозговой иккита голли узатмани амалга оширишдан ташқари 4 та хавфли вазият яратилишига сабаб бўлган "калит" пас берди. 110 та тўп узатишидан 105таси аниқ чиқди - 95 фоиз аниқлик. Шу тариқа, Акмал Мозговой 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Оғир жароҳатдан сўнг ўзининг энг яхши спорт формасига қайтаётган Игорь Сергеев "Шўртан"га қарши баҳс тақдирини ҳал қилган голни урди. Алижоновнинг чиройли ва ақлли тўп узатишидан кейин Сергеев тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Техник жиҳатдан анчагина қийин ижрони амалга оширган Игорь Сергеев championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика