“Қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабон, тур безагига айланган голни урган ярим ҳимоячи, дубль қайд этган футболчи. Пролигада 23-турнинг энг яхшилари аниқланди

Sherzod Nurmatov
22 окт 2026, 13:05
17-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Пролигасида 23-турдан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Зайниддин Тожиев (“Ғазалкент”)

Ортда қолган турда "Ғазалкент" Бекободда "Шўртан" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди (2:1). Мазмунли ва ишончли ўйин намойиш этган жамоанинг бош мураббийи эса ҳақли равишда тур мураббийи деб топилди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (16).jpg

Тур футболчиси — Равшан Абдуманнонов (“Олимпик-MobiUz”)

"Олимпик-MobiUz" бу турда ўз майдонида "Яйпан"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Championat.asia сайти учрашувда жамоасининг биринчи ва тўртинчи голларига муаллифлик қилиб, дублни расмийлаштирган ярим ҳимоячи Равшан Абдуманноновни тур футболчиси дея эътироф этди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (15).jpg

Тур дарвозабони — Моҳир Комилов (“Металлург”)

"Металлург" меҳмонда "ФарДУ" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс давомида жамоасини муқаррар голлардан қутқариб, "қуруқ" ўйин ўтказган бекободликлар посбони турнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (15).jpg

Тур голи — Музаффар Мўминов (“Яйпан”)

"Олимпик-MobiUz" билан баҳснинг 49-дақиқасида "Яйпан" ярим ҳимоячиси Музаффар Мўминов жарима майдони ташқарисидан чап оёғи билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади. Бу супер гол якунда турнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng Tur goli копия (16).jpg

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia