"Реал" йилига 15 млн евро маош олаётган Беллингемнинг маошини сезиларли даражада оширади

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2026, 00:33
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ва Мадрид клуби узоқ муддатли янги келишув борасида музокараларнинг сўнгги босқичида турибди.

"Қироллик клуби" 23 ёшли Англия терма жамоаси футболчисини муваффақиятли ўйинлари учун тақдирламоқчи ва ҳозирда томонлар 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномани узайтиришга яқин туришибди.

The Athletic хабарига кўра, йилига тахминан 15 миллион евро ишлаб топаётган Жуднинг маоши сезиларли даражада оширилиши кутилмоқда.

"Қаймоқранглилар" футболчи билан янги битимни йил охиригача имзолашни режалаштирмоқда. Расмий эълон эса аллақачон шу ҳафтадаёқ берилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic