UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  1 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  4 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  14 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2

Жанубий Кореяга қарши 14-ўйин Янгиликлар

Жанубий Кореяга қарши 14-ўйин

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро 14-учрашуви бўлади. Шу кунга қадар бўлиб ўтган 13та ўйинда корейслар 9 марта ғалаба қозонишган. Уч бор баҳс дуранг натижаси билан тугаган. Ўзбекистон Жанубий Кореяни фақат бир бор таслим қила олган. Тўплар нисбатида рақиб устун: 28:13.

Эътиборлиси ушбу ягона ғалабани дастлабки тўқнашувда қўлга киритганмиз. 1994 йил Осиё ўйинлари ярим финалида Азамат Абдураимов томонидан урилган гол корейсларнинг мағлубиятини таъминлаганди.

Икки дуранг Жаҳон чемпионатлари саралашида қайд этилган. 2005 йил Тошкентда ўтган баҳсда Максим Шацких ҳисобни очган, сўнгги дақиқада Парк Чу Юн гол уриб корейсларни мағлубиятдан қутқариб қолганди - 1:1.



2012 йил яна Тошкентдаги баҳс дуранг билан тугаган - 2:2.

Кореяга қарши Осиё Кубокларида икки бор тўқнаш келганмиз. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган мусобақанинг 3-ўрин учун ўйинида рақибларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучишган.

2015 йил Австралиядаги Осиё Кубоги чорак финалида бу жамоага қўшимча таймларда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Ўтган йил март ойида Жанубий Корея билан ўтган ўртоқлик учрашувида сафарда дуранг қайд этилган - 1:1.


 
Сана Мезбон Ҳисоб     
Меҳмон Ўйин мақоми
13.10.1994     
Ўзбекистон  1:0 Жанубий Корея      
XII Осиё ўйинлари
12.09.1997 Жанубий Корея      
 2:1 Ўзбекистон ЖЧ-1998 саралаши
18.10.1997 Ўзбекистон  1:5 Жанубий Корея ЖЧ-1998 саралаши
30.03.2005 Жанубий Корея  2:1 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши
03.06.2005 Ўзбекистон  1:1 Жанубий Корея ЖЧ-2006 саралаши
05.07.2007 Жанубий Корея  2:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
11.10.2008 Жанубий Корея  3:0 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
28.01.2011 Жанубий Корея  3:2 Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
25.02.2012 Жанубий Корея  4:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
11.09.2012 Ўзбекистон  2:2 Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралаши
11.06.2013 Жанубий Корея  1:0 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
22.01.2015 Жанубий Корея  2:0 Ўзбекистон Осиё кубоги 2015
27.03.2015 Жанубий Корея  1:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика