

Ушбу учрашувда "шаҳарликлар" бир вақтнинг ўзида икки асосий ҳимоячиси — Йошко Гвардиол ва Рубен Диашни йўқотди. Икки футболчи ҳам жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмади.
Испаниялик мутахассис юзага келган вазиятдан хавотирда эканини яширмади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда таркиб чуқурлиги жиддий саволлар уйғотмоқда, захира ўриндиғида эса тобора кўпроқ клуб академияси тарбияланувчилари пайдо бўлмоқда.
"Бизда жароҳатланганлар сони жуда кўп. Жон Стоунз бир неча ойдан бери майдонга туша олмаяпти. Энди Рубен ҳам сафдан чиқди, Йошкода ҳам муаммолар бор. Натан Аке ҳар доим ҳам барқарор ўйнай олмайди. Бу бизнинг мавжуд ҳолатимиз, қийин шароитларда ечим излашга мажбурмиз", – деди Гвардиола.
20 турдан сўнг "Манчестер Сити" АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Арсенал"дан 6 очкога ортда қолмоқда. Гвардиола жамоаси 7 январь куни 21-тур доирасида ўз майдонида "Брайтон"ни қабул қилади.



