UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53“Барселона” футболчиси “Арсенал”га ўтиши мумкин   0 07:37“Бавария” клуб рамзи туширилган ниқоблар сотувидан 250 минг евро ишлаб олди   0 02:21Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил)  8 01:57Канте қайтди   0 01:31"Валенсия" "Фиорентина" сардорига кўз тикди   0 01:09"Арсенал" бош директори ишдан кетди   0 00:40"Арсенал" Коутиньо учун курашга қўшилди   1 00:09АПЛ. Тур ўйинлари вақти эълон қилинди   2 23:51"Манчестер Юнайтед" Вернерни кузатишда давом этмоқда   3 23:28Ибрагимович Швецияга учиб кетди   0 22:55Расман: А Серия 20 июндан қайта тикланади!   2 22:29"Наполи" Бога учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда   0 22:05Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ  35 21:56Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"  10 21:50Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”  5

Дунёнинг энг яхши 10та таянч ярим ҳимоячиси Янгиликлар

Дунёнинг энг яхши 10та таянч ярим ҳимоячиси

Майдонда тинмай меҳнат қиладиган, аммо кўпинча "сояда" қолиб кетадиган футболчилар кам эмас.

Футбол олами биргина футболчи у билан ўйиндаги мувозанатни йўқотиш туфайли, таркибда кўплаб юлдузлар бўлишига қарамай, омадсизликка учраганига кўп бор гувоҳ бўлган. Энг ёрқин мисол сифатида ҳаёлга биринчи бўлиб "Реал"нинг Клод Макелеле билан хайрлашгани келаверади. Бу йўқотишдан сўнг "галактикос"нинг совринларни "тахлаб ташлаш" режаси барбод бўлганди. Ўтган вақт давомида ҳимояга яқин ҳаракат қилувчи ярим ҳимоячининг роли анча ўзгарган бўлса-да, жамоаси учун таянч вазифасини бажарувчи таянч ярим ҳимоячилари ҳамон муҳим фигуралардан бири бўлиб қолган.


10-ўрин. Рубен Невеш ("Вулверхэмптон"; Португалия)

Невеш ҳали ёш бўлишига қарамай, "Порту"дан "Вулверхэмптон"га кўчиб ўтди, лекин АПЛда йўқолиб қолмади. Бунда клубдаги "португалча муҳит" ўз ролини ўйнаган бўлса ажабмас. Икки ярим йил давомида Рубен чемпионатнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айлана олди. Нуну Эшпириту Санту шогирди хизматларига кўплаб топ клублар қизиқиб қолган: "Реал", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" рўйхатнинг бошида туришибди. Португалиялик футболчи эндигина 23 ёш эканлигини ҳисобга олсак, уни ҳали бирор-бир топ-клубда кўрсак ажабмас.


9-ўрин. Родри ("Манчестер Сити"; Испания)

Родриго Эрнандес 23 ёшда ва ҳозирнинг ўзида топ-клубда. Эътиборлиси, бу унинг фаолиятидаги иккинчи жиддий клуб: 2018 йил ёзида испаниялик "Вильярреал"дан "Атлетико"га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтди, яна бир йил ўтиб эса "Манчестер Сити" футболчи учун уч баробар кўпроқ маблағ тўлади. Родри — Хосеп Гвардиола схемаларидаги энг муҳим футболчилардан бири, АПЛ рекордларини янгилашни бошлаб улгурди, лекин ҳали ўзининг имкониятларини тўлиқ очиб бера олди деб бўлмайди: Родри ҳали анча ўса олади.


8-ўрин. Марцело Брозович ("Интер"; Хорватия)

Хорватиялик тинмай меҳнат қилиши орқали ўнликка кирди. Бу мавсум Антонио Конте қўл остида ҳаракат қиляпти ва мураббий Брозовични Пирло билан солиштирмасликни сўрамоқда. Марцело орқароқда ҳаракат қилса-да, классик таянч ярим ҳимоячи эмас. Шу билан бирга, у қайси жиҳатларда ўйинини кучайтириши кераклигини яхши билади: ҳимоявий ҳаракатларда ҳали ўз устимда кўп ишлашим керак. Синчков бўлишим лозим, мен кўпроғига қодирман. Баъзан тўпни оддий вазиятда йўқотишим бор гап, шу жиҳат устида яна ишлашим шарт.


7-ўрин. Жоржиньо ("Челси"; Италия)

Асли бразилиялик футболчи халқаро аренада Италия байроғи остида тўп тепади. "Стэмфорд Бридж"га Маурицио Сарри билан бирга келганди, аммо мураббийдан кўпроқ вақтга клубда қолди. Фрэнк Лэмпард Жоржиньони таянч ярим ҳимоячи нуқтасида ўйнаётган бўлса-да, Брозович ва Родри каби аслида яширини диспетчер вазифасини бажаради.


6-ўрин. Томас Партей ("Атлетико"; Гана)

Бу йигитнинг ўйинларини кўрар экансиз, агар у "Атлетико"да эмас бошқа бир жамоада ўйнаганда бунданда очилиб кетармиди деб ўйлаб қоласиз. Партей майдонда жуда катта кўламдаги ишни бажара олади. Устига-устак, африкалик нафақат тўпни олиб қўйишда фойдали, ҳеч бўлмаса "Ливерпуль" билан ўйинда бир неча бор дриблинг эвазига ўйинни "Атлетико" дарвозасидан узоқлаштирганди. Томас жамоа механизмнинг муҳим детали бўла олишини исботлади ва уни футболчиларга кўпроқ эркинлик тақдим этиладиган жамоада кўриш қизиқ бўларди.


5-ўрин. Фабиньо ("Ливерпуль"; Бразилия)

"Ливерпуль"га бирданига киришиб кета олмаган бўлса-да, вақт ўтиши билан рақиб ҳужумларини бузишга уста бразилиялик Юрген Клопп жамоасида ўз ўрнини топа олди. Узун оёқли Фабиньо исталган рақибга муаммо туғдира олади, Шу билан бирга, Фабиньонинг ўзи ҳам кези келса олдинга ўтиб, кучли зарба бериб қолиши мумкин. Кузда "қизиллар" "Манчестер Сити"ни мағлуб этган беллашув айнан Фабиньонинг голидан бошланганди.


4-ўрин. Серхио Бускетс ("Барселона»"; Испания)

"Барселона" ярим ҳимоячисини ортиқча таърифлаш шарт эмасдек: биз жаҳон ва Европа чемпиони, Чемпионлар Лигасининг бир неча карра ғолиби ҳақида гапиряпмиз. Ҳа, Серхио яқинда 32 ёшга тўлади ва фаолиятидаги энг яхши ўйинларини ўтказиб бўлди. Лекин у тажриба ва ақл эвазига ҳамон энг яхшилар қаторидан жой эгалламоқда.


3-ўрин. Йозуа Киммих ("Бавария"; Германия)

Иқтидорли футболчи барча жабхада иқтидорли. Киммих ўнг қанот ҳимоясида фаолиятининг маълум вақтини ўтказди, аммо бу мавсумдан майдон марказига кўчиб ўтди. Ўйинни ўқиш қобилияти, тўп учун курашда фаол ва "Бавария" ҳужумларини бошлаб бермоқда. Тотал универсаллик, баъзан Йозуага ортиқча бош оғриқ туғдираётгандек ҳам туюлади. У бир нуқтани танлаб, бор эътиборини жамласа, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олармиди...


2-ўрин. Нголо Канте ("Челси"; Франция)

Сўнгги вақтлардаги қийинчиликларга қарамай, Канте ҳамон дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири. Француз ҳаттоки, шу рўйхатда ҳам ажралиб тура олмоқда: у жамоа ҳужумини бошқарувчи, одатий марказий ярим ҳимоячи ҳам, ёрқин "бузувчи" ҳам эмас. Канте — чаққон ва тўп учун курашда энг яхшиларидан бири бўлиб, ўйинни жуда яхши ҳис қилади. Шу сабабли у жуда катта ҳудудни назорати остида ушлаб тура олади ва зарур паллада, керакли нуқтада пайдо бўлади. 


1-ўрин. Каземиро ("Реал"; Бразилия)

Бир қарашда йўқ жойдан пайдо бўлган супер-ўйинчи. Етти йил аввал Каземиро "Сан-Пауло"дан "Реал"га 6 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Асосан "Кастилья" таркибида майдонга тушиб, кўп ширинлик тановвул қиларди. Аммо кейин "Порту"га ижарага борди, ўз устида ишлади ва "Реал"га асосий таркиб учун курашиш мақсадида қайтди. Каземиро ажойиб сифатлар жамланмасидир: у жисмонан бақувват ва "қора меҳнат"дан қочмайди, тактик жиҳатдан ақлли, ўзининг кучли ва нисбатан кучсиз томонларини билади. Шу билан бирга, Карлосда вазиятни ҳис қилиш, сезиш қобилияти мавжуд. У "Реал"ни кўп марта қутқарган: муҳим паллаларда гол урган ва керак паллаларда голдан қутқариб қолган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+4   
09 апр 10:11:15
Baxtiyorzoda
2 yildan song Federiko Valverde va Fransiyalik 17 yoshli yigit birinchi oringa chiqishadi
+3   
09 апр 13:10:07
Iniesta Xavi Busi
FC CHELSEA.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bilmadimku KANTE BULARDAN 100 BARAVAR ZUR. NGOLO OZI BILIB ISHINI QILAVERADI. XUJUMDAMI XIMOYAMI KERAK BOLSA DARVOZADA XAM TURAVERADI.
Nechchi yildan beri qiladi shu ishini javob agar chelseani muhlisi bomaganizda aytmasdiz shu gaplani
+3   
09 апр 11:09:59
Феномен
Хееех сизлар яахё турени биласилами уни уйинларини курганмисила нечтасини ит килиб алдаб юрарди узоклардан канака голлар урарди курганмисила узи шу яя турини бускетс барсани асосий таркибидан чикарворган бу киммих каземироларинг якинигаям боролмасиди
+2   
09 апр 13:10:38
Nurali.
Kazemiro har doim messini toxtatib qoluvchi yagona oyinchi haqiqiy 2 plandagi oyinchi bekorga finallarda eng kop murabbiylar kazemirodan qorqmaydida(masalan Alegri(yuve) simyone(atletico) Klopp(liverpul))
+2   
09 апр 12:00:16
Ўзбеклигим фахрим
Inter fc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uwa tugondan yaxwi dribling ustalari bitta ayoqda utib ketadi
Janob sizlarda kim bor aytishga arzigulik Lautaro Martinesmi?
+2   
09 апр 10:51:15
Timur Bazarbaev
Zaxirada shiriyatkan fabinioga balo bormi bu ruyxitta yana rodridan yuqorida
+2   
09 апр 10:44:48
Burxon
Iniesta Xavi Busi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kasemiro juda qo'pol kop hakam raqibla bilan tortishadi aktyorlik mahorati borasida suarez va diego costadan umuman farqi yoq eng yaxshisi baribir BUSI
Busketsiyam aktyorli qliqlarini kop korganmz sal xolis bovuriw kere
+2   
09 апр 10:36:30
FC CHELSEA....
Bilmadimku KANTE BULARDAN 100 BARAVAR ZUR.
NGOLO OZI BILIB ISHINI QILAVERADI.
XUJUMDAMI XIMOYAMI KERAK BOLSA DARVOZADA XAM TURAVERADI.
+2   
09 апр 10:34:19
FC CHELSEA....
Kante xaqiqiy no1.
+2   
09 апр 10:27:31
Ўзбеклигим фахрим
To‘g‘ri Kazemiro Busketsdanam Kimmixdanam ancha ilgarilab ketdi eng muhimi Kazemiroda katta shiddat bor
+1   
09 апр 16:15:52
Реал Реал
Феномен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хееех сизлар яахё турени биласилами уни уйинларини курганмисила нечтасини ит килиб алдаб юрарди узоклардан канака голлар урарди курганмисила узи шу яя турини бускетс барсани асосий таркибидан чикарворган бу киммих каземироларинг якинигаям боролмасиди
Яя Туре булардан кучли еди. Бу ерда хозирги пайтта ойнаётганлар ёзилган. Туре Гвапдиола билан келиша олмаган, Бускетс учун бу имконият болган.
+1   
09 апр 15:18:46
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Феномен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хееех сизлар яахё турени биласилами уни уйинларини курганмисила нечтасини ит килиб алдаб юрарди узоклардан канака голлар урарди курганмисила узи шу яя турини бускетс барсани асосий таркибидан чикарворган бу киммих каземироларинг якинигаям боролмасиди
Тугри гапиз, Яя Туредек кучли ракобатчини енгган Бускетс, дахшат. Бу чизик вакиллари клубни кузга куринмайдиган, «кора» лекин энг мухим ишини бажаради. Лекин Канте хам зур тан олиш кк
+1   
09 апр 14:31:34
James Rodrigez
Mctominay Valverdi eng zurlari busa kere kelajeda
+1   
09 апр 10:21:33
Jonajon Vatanim, O'zbekistonim!!!
KAZEMIRO N1! REALNI QIYIN OYINLARIDA SHU FUTBOLCHI QUTQARGAN. BARSADA ESA MESSI OYNAMASA BUSKETSLAR HAM OYINNI TASHLAB YUBORISHADI
+1   
09 апр 10:15:43
Ўзбеклигим фахрим
Kazemiro haqiqiy to‘g‘on omadingni bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг