UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди Янгиликлар

"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди

Футболчига немис клуби ҳам қизиқиб қолди.

"Бавария" "Кристал Пэлас" ва Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эберечи Эзе учун курашда "Арсенал"га рақобат қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Лондон клуби бош мураббийи Микел Артета жамоанинг янгиланган таркибидаги "охирги етишмаётган бўлак" сифатида Эзени кўрмоқда. Ўз навбатида, немис гранди инглиз футболчисини жиддий жароҳат олган ҳужумкор ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Эндиликда Эзе учун икки клуб кураш олиб боради.

Таъкидланишича, Эзенинг шартномасида 68 миллион фунт стерлинг (78,2 миллион евро) миқдорида сотиб олиш банди мавжуд.

Ўтган мавсумда Эзе барча мусобақаларда 43 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика