Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди

Alisher Ostonov
13 июл 2025, 12:25
Лионель Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛС рекордини такрорлади.

Бунга қадар 2018 йилнинг 4 июлидан 4 августига қадар "Атланта Юнайтед" сафида гол урган Жозеф Мартинес бундай натижага эришган эди. Ҳозирда 32 ёшли Венесуэла терма жамоаси форварди "Сан-Хосе Эрткуэйкс" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бугун Месси кетма-кет 5-ўйинда дубль қайд этиб, лига рекордини янгилади. "Интер Майами" ҳужумчиси мавсум тўпурарлари пойгасида 1-ўринни бўлишиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/MLS_PR