

36 ёшли футболчи Португалия клуби билан мавсум охирига қадар мўлжалланган ва яна 1 йилга узайтириш бандига эга шартнома тузди. У янги жамоасида 6-рақам остида тўп тепади.

Смоллинг 1 июлдан буён "Ал Файҳа" билан шартномаси якунига етганидан сўнг клубсиз юрганди. У бунгача "Рома", "Манчестер Юнайтед" ва "Фулхэм" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Шунингдек, Смоллинг ҳисобида Англия миллий терма жамоаси сафида 31 та ўйин ва 1 та гол мавжуд.


