Конференциялар лигаси. Ким учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди?

Aziz Tukhtamuradov
26 май 2022, 09:14
"Рома" футболчиси Крис Смоллинг Конференциялар лигаси финалининг энг яхши футболчиси бўлди.

32 ёшли футболчининг ҳаракатлари УЕФА расмий сайтида қуйидагича баҳоланди: 

"Ҳимоядаги ажойиб ўйин. У барча яккакурашларда ғалаба қозонди ва римликлар клуби ҳимояси қўрғони бўлди. 

Марказий ҳимоячи "Фейеноорд" ҳужумчилари тандеми Луис Синистерра ва Сириль Дессерисларни ушлаб қолишда катта роль ўйнади ҳамда "Рома"нинг ғалабасига ҳисса қўшди", - дейилади УЕФА расмий сайти хабарида. 


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA