Клопп: "Ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оладиган жамоа тузамиз"

Sherzod Nurmatov
1 окт 2026, 18:45
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар Лигаси доирасидаги Сербияга қарши ўйин олдидан унинг олдида ҳар қандай рақибга бош оғриғи бўла оладиган жамоа тузиш вазифаси турганини таъкидлади.

"Сербиянинг ёндашуви Грецияга қарши баҳсда кўрганимиздан унчалик фарқ қилмайди. Сербия билан ўйинни янада мураккаблаштирадиган жиҳат — уларнинг тажрибаси. Улар жуда тажрибали футболчилар ва биз бунга тайёр бўлишимиз шарт. Уларда ўзига хос менталитет бор. Бундан ташқари, таркибларида ажойиб ижрочилар жамланган.

Биз ҳар қандай рақибга муаммо туғдира оладиган жамоа шакллантирамиз. Барчамиз немис футболини ўзимиз кўришни истаган чўққига қайтаришни хоҳлаймиз. Биз ўйинчиларни ривожлантиришимиз керак. Ҳозирда менда йигитлар бунга тайёр ва шу жараённинг бир қисми бўлишни исташаётгандек ҳис бор. Улар жуда муваффақиятли футбол кўрсатишни мақсад қилишган", – деди Клопп.

Германия – Сербия учрашуви пайшанба, 1 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›