

Учрашув 29 сентябрь куни бўлиб ўтганди.
Сешанба куни АПЛ "Манчестер Сити" молиявий қоидаларни қўпол равишда бузганлик бўйича барча бандларда айбдор деб топилгани тўғрисида баёнот берди. Клуб эса ўз навбатида баёнот чиқариб, айбсизлигини таъкидлади ва 2 октябрга қадар апелляция бериш ниятида эканини билдирди.
Кейндан Англия терма жамоаси қароргоҳида бу мавзу муҳокама қилинганми-йўқлиги сўралди.
"Тўғрисини айтсам, ўйин якунланмагунча бу хабарлардан бехабар эдим. Бутун кун давомида телефонимни олмадим. Ҳозирча бунга изоҳ бера олмайман. Яқин кунларда бу ҳақда кўп гапирилишига аминман.
Ҳар доим айтаман: бу ерда эканмиз, Англия биланмиз. Биз терма жамоа ҳақида ўйлаймиз, у ердаги йигитлар эса клубга қайтгач, буни ўзлари ҳал қилиб олишади. Ҳозир барча эътиборимиз шанба кунги Хорватияга қарши баҳсга қаратилган", – деди Кейн.
АПЛ хабарига кўра, "Сити"га нисбатан қўлланадиган санкциялар масаласи алоҳида эшитувда кўриб чиқилади, эҳтимолий жазо чоралари орасида эса лигадан четлатиш ҳам кўриб чиқилмоқда.



