Ўзбекистон – Сурия тўқнашуви тўпурарлари: Шомуродовдан Ал Сомагача

Iskandarov Abdulaziz
1 окт 2026, 16:25
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.


Биз мазкур баҳс олдидан айрим факт ва статистикаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ушбу қарама-қаршиликлар ҳар доим кескин курашларга бой ўтиб, майдонда ҳақиқий етакчилар ўз сўзини айтган.
Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинлар тарихига назар ташласак, ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов яққол устунлик билан пешқадамлик қилмоқда. Терма жамоамиз сардори Сурия дарвозасини 2 бора ишғол қилиб, рўйхатда яккапешқадам бўлиб турибди.

Қолган футболчилар ҳисобида эса биттадан гол мавжуд. Жумладан, ўзбек футболининг таниқли вакилларидан Сергей Лебедев, Александр Гейнрих ҳамда Марат Бикмаев ҳам Сурияга қарши кечган муҳим баҳсларда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Ўз навбатида, суриялик ҳужумчилар ҳам Ўзбекистонга қарши ўйинларда фаол ҳаракат қилишган. Хусусан, таниқли Омар Ҳарбин, Омар Ал Сома, шунингдек, Маҳмуд Ал Мавос, Нодир Абдулкарем ва Али Диб каби футболчилар терма жамоамиз дарвозасига биттадан гол уришга эришган.

Маълумот учун, ўйин 19:00 да "Пахтакор" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›