Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин

Tolibjon Qosimov
13 июл 2025, 16:24
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганидан хабарингиз бор.

"Championat.asia" сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёв билан музокаралар олиб бормоқда. Лёв терма жамоамизни бошқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли мутахассис 2014 йил Германия терма жамоасини Жаҳон чемпиони қилган ва ўша йили ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. Лёв 2021 йилнинг март ойида Германия терма жамоаси бошқарувидан кетган ва ўшандан бери ҳеч қаерда ишламаган.


Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Тимур Кападзе ҳисобланади. Сречко Катанец кетганидан кейин Т.Кападзе билан тузилган шартнома ҳали узайтирилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›