ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...
08 июл 21:45
Янгиликлар
ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...
Хёйсен битта ўйинга четлатилди, Пачо ва Лукас Эрнандес ҚЧЛда бошқа иштирок этмайди
"ПСЖ" футболчилари Вильям Пачо ва Лукас Эрнандес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалида "Бавария"га қарши ўйин (2:0) якунида қизил карточка олгани учун икки ўйинга четлатилди. Улар ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги ярим финал учрашувини, шунингдек, финалга чиқилса, финални ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда ФИФАнинг Интизом қўмитаси сайти хабар бермоқда.
Taъкидланишича, "Реал" ҳимоячиси Дин Хайсен чорак финалда "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйинда (3:2) майдондан четлатилгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди. У "ПСЖ"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди, бироқ "Реал" мусобақанинг финалига йўл олса, ўша учрашувда иштирок этиши мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар