"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди
15 июл 23:35
Янгиликлар
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди
"Сити" собиқ футболчиси Коло Туре Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди. Ҳимоячи 2009 йилдан 2013 йилгача "Манчестер Сити" сафида тўп сурган. "Манчестер Сити" 44 ёшли мутахассисни бош мураббий ёрдамчиси лавозимига тайинлаганини эълон қилди. Мураббий Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам Гвардиоланинг олдида кўриниш берганди, "Сити" эса унинг асосий жамоа мураббийлар штабига кирганини бугун расман эълон қилди.
Туре 2009 йилдан 2013 йилгача "шаҳарликлар" сафида ўйнаб, жамоа билан Англия чемпионати, Англия кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. У 2024 йилдан бери "Манчестер Сити" U18 жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан олдин Коло "Уиган" асосий жамоасига бош мураббийлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар