Энрике, Артета ва Флик — Globe Soccer Awards талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийлигига даъвогар

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2026, 13:22
Globe Soccer Awards ташкилотчилари 2026 йилнинг энг яхши мураббийи мукофотига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Соврин учун Микель Артета (“Арсенал”), Кристиан Киву (“Интер”), Унаи Эмери (“Астон Вилла”), Луис Энрике (ПСЖ), Сеск Фабрегас (“Комо”), Ханси Флик (“Барселона”), Пере Ромеу (“Барселона” аёллар жамоаси), Венсан Компани (“Бавария”), Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси) ва Лионель Скалони (Аргентина терма жамоаси) кураш олиб боради.

Мухлислар ўртасидаги овоз беришнинг биринчи босқичи 18 ноябрь куни старт олди ва 30 ноябрга қадар давом этади. Финал босқичида мухлислар овози таркибидан Марчелло Липпи, Антонио Конте, Икер Касильяс ва Луиш Фигу ўрин олган ҳакамлар ҳайъати баҳолари билан биргаликда ҳисобга олинади.

Мукофотларни топшириш маросими 28 декабрь куни БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ПСЖни клуб тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси ғолиблигига олиб келган Луис Энрике Globe Soccer Awards талқинига кўра энг яхши мураббий деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›