UZ

Сўнгги янгиликлар

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  0 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади" Янгиликлар

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"

Тео Эрнандес "Милан" билан ҳайрлашди.

"6 йиллик фаолиятдан сўнг "Милан" билан ҳайрлашиш вақти келди. "Милан"га 2019 йили катта иштиёқ билан келгандим. Бугун эса мен бу ердан катта хотиралар, А Серия ва Италия Суперкубогидаги ғолиблик билан кетяпман, энг асосийси - кийим алмаштириш хонасида кўплаб муҳим инсонлар билан танишдим.

Юрагимдаги энг яхши изхорлар билан жамоамдагиларга, менга ишонган мураббийларга, айниқса, Паоло Мальдинига раҳмат айтаман.

"Россонери"нинг барча мухлисларидан миннатдорман, улар қийин пайтда ҳам ёнимда бўлишди. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилиб турганман. Буни умуман унутмайман.

Кетиш қарорига осонликча келмадим. Шу ерда бўлишни доимо истаганман, "Милан" мен учун энг асосийси бўлган. Бироқ барчаси бир кишига боғлиқ эмас экан.

Клуб танлаган йўл ва сўнгги пайтдаги чиқарилаётган қарорлар клубнинг амбицияларини ўзгартирмоқда ва айнан шу мени бу ерга етаклади. Фаолиятимдаги бир саҳифанинг ёпиб, бошқасини очиш вақти келди.

Клубни бошимни тик кўтариб тарк этяпман, бу клуб учун бор кучим билан ҳаракат қилдим, мухлислар билан орзуларимни бўлишдим ва уларга хурсандчилик келтира олдим. "Милан"ни чуқур ҳиссиётлар, умидлар билан тарк этяпман, бу клуб тезда ўз ўрнига қайта олади.

"Милан" доимо менинг бир қисмим бўлиб қолади", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика