UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  7 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Челси" "Астана"га қарши ўйинда академия тарбияланувчиларига таянади Янгиликлар

"Челси" "Астана"га қарши ўйинда академия тарбияланувчиларига таянади

Олмаотада -17 даража совуқда бўлиб ўтадиган "Астана" ва "Челси" ўртасидаги бўлажак Конференциялар Лигаси ўйинида Лондон клуби ёшлар таркибини майдонга туширишни режалаштирмоқда.

"Академия футболчиларидан қайси бири жамоа билан Олмаотага бориши ва асосий таркибда майдонга тушиши ҳозирча номаълум. Бироқ клубнинг янгиланган таркибига 11 нафар футболчи киритилган: Харрисон Мюррей-Кэмпбелл, Кайден Уилсон, Тайрик Жорж, Киано Дайер, Харрисон Макмахон, Самуэль Рак-Саки, Ато Ампах, Макс Меррик, Жош Ачемпонг, Шумайра Мхеука ва Ричард Олисе. Турнир бошида фақат Ачемпонг, Дайер, Джордж, Макмахон ва Меррик рўйхатга киритилган эди, аммо мусобақа давом этар экан, клуб "Б" рўйхатига чексиз ўйинчиларни қўшишга рухсат берувчи қоидадан фойдаланди. "Челси" анъанавий равишда ёш истеъдодларни тарбиялаш бўйича Англиядаги энг яхши академиялардан бири ҳисобланган "Кобхэм" академиясидаги шогирдларига ишонади. Шу билан бирга, учрашувда иштирок этиш U-21 футболчиларининг тақвимини бузмайди, чунки уларнинг навбатдаги ўйини душанба куни бўлиб ўтади", – деб ёзмоқда Британия ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, "Астана" – "Челси" учрашуви Олмаотадаги "Орталик" стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 12 декабрь куни 20:30 да бошланади. Ўйин куни ҳаво ҳарорати -17 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика