Биз Месси билан фахрланамиз, лекин Роналду ҳақиқий йиртқич
13 мар 2019 21:04
Янгиликлар


Биз Месси билан фахрланамиз, лекин Роналду ҳақиқий йиртқич
Футбол афсонаси аргентиналик Диега Армандо Марадона ЧЛнинг “Ювентус” ва “Атлетико” ўртасидаги 1/8 финал жавоб баҳсидан кейин, туринликлар ҳужумчиси Кришитану Роналду ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Шундай футболчилар борки, уларга сеҳрли таёқча теккан. Биз аргентиналиклар Месси билан фахрланамиз. Сабаби, у Испанияни эмас айнан бизнинг терма жамоани танлади. Бироқ, яна бир футболчи бор. Роналду – ҳақиқий йиртқич, шу билан бирга энди у сеҳргар ҳам. Жавоб баҳсидан олдин португалиялик учта гол уришини айтганди. Мана у шундай ҳам қилди.” – дея Марадонанинг сўзларини келтиради Marca.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар