

Умтити жароҳатда бўлгани боис бу пайтда учрашувни “Камп Ноу"даги трибуналар орқали томоша қилган.
Қайд этилишича, франциялик футболчининг уйига тўрт нафар ўғри тушиб, қимматбаҳо буюмлар сақланадиган сейфни бузишган ва у ердаги нарсаларни олиб чиқиб кетишган. Маҳаллий полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Сўнгги йилларда каталонияликларнинг кўплаб аъзолари ўғирлик қурбонига айланишмоқда. Аввалроқ, бу каби нохуш ҳолатга Луис Суарес, Херард Пирке, Хорди Алба, Филиппе Коутино, Артур ва Кевин-Принс Боатенг тушишганди.



