

"Месут тақдирлаш маросимида бўлмаган. Бу ҳаммасини кўрсатадиган лаҳзадир. Ўзил клуб ҳақида қайғурмайди, у фақат ўзини ўйлайди.
Уйлайманки, у аллақачон бу жамоадаги вақтлари тугаганини билади. Агар у менинг жамоадошим бўлганида... Шундан сўнги бизнинг алоқаларимиз тугаган бўларди", - дейди Гроувз.
Германиялик ярим ҳимоячи 2013 йилдан бери "Арсенал"да ўйнайди. Ўзил жорий мавсум АПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



