UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  112 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  36 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Зоҳир Пиримов: "Ҳарактер кўрсата олдик" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Ҳарактер кўрсата олдик"

"Бухоро" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турига келиб мавсумдаги илк очкосини ишлади.

"Бухоро" жамоаси бугун маълум сабабларга кўра "Андижон"ни Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда сўнги дақиқаларда урилган гол бухороликларга бир очко олиб келди. Беллашувдан сўнг эса заҳирадан майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қўлимиздан келганча қисқа фурсат мобайнида "Андижон" билан ўйинга ҳозирлик кўрдик. Жамоадошларим илк дақиқалардан ёмон ҳаракат қилишмади. Мураббийимиз айтганидек кераксиз пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Натижада ҳужумга ўтдик ва ўйинимизни ўзгартирдик. Лекин, яна пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳеч бўлмаса бир очко ишладик. Мағлубиятга учрамадик. 

Жисмоний томондан рости қийналдик. Чунки, ҳали етарли даражада тикланишга улгурмаганмиз. Кейинги турга қадар тезроқ формага кириб олишга ҳаракат қиламиз. Охиргача курашдик. Футбол ҳакам ҳуштаги чалингунигача ўйналади. Умумий қилиб айтганда ҳарактер кўрсата олдик. Бу бизнинг кайфиятимизга ижобий таъсир қилади деган умиддаман",- дейди Зоҳир Пиримов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика