UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  9 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади Янгиликлар

Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади

Теглар :  Суперлига
Суперлганинг бу йилги мавсуми ўта зич, шу билан бирга қизиқ кечиши кутилмоқда.

Иштирокчилар сони ўзгармайдиган бўлди: Суперлигада бу йил ҳам 16та жамоа иштирок этади. Пролигада катта эҳтимол билан 12та жамоа қатнашиши тахмин қилиняпти.

Айни пайтда ПФЛ Суперлига тақвимини такомиллаштириш ва қуръа ташлаш санасини ўрганиш билан банд. Бу ўринда миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўли ҳам муҳим ўрин тутади. Жаҳон чемпионатидан сўнг кузда Осиё Кубогига тайёргарлик бошланади. Маълумки, навбатдаги Осиё Кубоги 2027 йилнинг 7 январь - 6 февраль кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Шундай экан, терма жамоамиз ФИФА кунларидан максимал фойдаланади. Ҳар бир ФИФА кунида камида иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказиш режа қилинган. ФИФАмас кунлари ҳам йиғин бўлиб қолиши мумкин. Бу эса ўз навбатида Супрлига тақвимига таъсир қилади.


ФИФА кунлари қачон?

Бу йил ҳисобидан жаҳон тақвимида тўтта ФИФА куни бор:

23-31 март

1-9 июнь

21 сентябрь - 6 октябрь

9-17 ноябрь


Энг узоқ ФИФА куни сентябрда бўлади. 21 сентябрда бошланиб 6 октябрга қадар давом этади ва 16 кунни ўз ичига олади. Агар ҳаммаси ФИФА кунларига боғлиқ бўлса бу яхши, лекин ҳозир вазият шундайки, терма жамоамизнинг мундиалга пухта ҳозирлик кўриши биринчи планга чиққан ва бу вазиятда Суперлига тақвимида яна ўзгариш рўй бериши мумкин.

Масалан, май ойида ФИФА куни йўқ. Европада миллий чемпионатлар охирги турларни ўтказаётган бўлади. Шу боис легионерларни чақириш имконсиз. Лекин Фабио Каннаваронинг режаси бўйича май ойида терма жамоа салкам бир ойлик йиғин ўтказади. Мақсад: Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўриш. Каннаваро ўз йиллик режасини ЎФАга, ЎФА эса ўз навбатида ПФЛга тақдим этган деб ўйлаймиз. Шунинг учун ҳам Суперлига тақвимида 5 майдан кейин тур ўйинлари қўйилмаган.

Ҳозирги режа бўйича клублар 5 майга қадар 11та турни ўтказишади. Айниқса апрель ойи роса ўйинларга бой бўлади: 6та тур бир ой ичида бўлиб ўтади. Шу билан 5 майдан кейин то 20 июлга қадар Суперлига танаффусга чиқади. Ҳозир вазият шундайки, биринчи даврадан кейин танаффус бўлмайди ва бирданига иккинчи даврага уланиб кетилади. Чунки тиғиз йилда бундан бошқа чора қолмаяпти.


Суперлига 2026 ишчи тақвими


1-тур. 27-28 февраль, 1 март

2-тур. 4-5-6 март

3-тур. 9-10-11-12 март

4-тур. 19-20-21-22 март


5-тур. 2-3-4 апрель

6-тур. 7-8-9 апрель

7-тур. 12-13-14 апрель

8-тур. 17-18-19 апрель

9-тур. 22-23-24 апрель

10-тур. 27-28-29 апрель


11-тур. 2-3-4 май


12-тур. 20-21-22 июль

13-тур. 25-26-27 июль

14-тур. 30-31 июль, 1 август


15-тур. 4-5-6 август

16-тур. 9-10-11 август

17-тур. 14-15-16 август

18-тур. 19-20-21 август

19-тур. 24-25-26 август


20-тур. 3-4-5 сентябрь

21-тур. 9-10-11-12 сентябрь

22-тур. 18-19-20 сентябрь


23-тур. 9-10-11 октябрь

24-тур. 16-17-18 октябрь

25-тур. 23-24-25 октябрь

26-тур. 30-31 октябрь


27-тур. 6-7-8 ноябрь

28-тур. 20-21-22 ноябрь

29-тур. 27-28-29 ноябрь


30-тур. 2-3 декабрь

Плей-офф ўйинлари: 6-7-8-9-10-11-12 декабрь


Бу мавсум Суперлига 27 февралдан бошланади ва дастлабки турга уч кун ажратилган. Умумий ҳисобда март ойида 4та, апрелда 6та ва май ойида битта тур ўтказилади. Терма жамоа 5 майдан йиғилишини ҳисобга олсак, шу билан Жаҳон чемпионати тугагунига қадар ўйинлар бўлмайди. Май ойида фақат Кубок учрашувлари ўтказилиши мумкин.

12-тур 20 июлдан старт олади ва айни жазирамада ўйинлар ўтказилади. Август ойида 5та тур ўтказилса, сентябрь ва ноябрга учтадан, октябрга эса тўртта тур қўйилган. Ҳозирги тақвимга кўра, Суперлиганинг охирги тури 2-3 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ундан кейин 6-12 декабрь оралиғида плей-офф учрашувлари ўткзилади. 


Плей-офф нима берди?

ПФЛ 16та жамоалик форматда плей-оффни ўтказиб кўрди ва бу ўйинлар ҳам ўзига яраша қизиқ кечди. "Қўқон-1912"нинг ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилиши, "Машъал"нинг Қаршида "Бухоро"га қарши баҳс олиб бориши ва ҳар иккала баҳсда дуранг қайд этилиб, ғолиб пенальтилар сериясида аниқлангани қизиқ бўлди.

Кейинчалик "Бухоро" "Хоразм"га қарши ўйнаб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва 16 декабрь куни элитада қолиш учун "Арал"га қарши охирги плей-офф учрашувини ўтказди. Лекин бу ўйинда тажриба ўз сўзини айтиб, "Бухоро" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди.

Шундай бўлдики, "Арал" барибир Суперлигага чиқа олмади, аммо 9 ноябрь куни Пролигада охирги турни ўтказган жамоа битта плей-оффда майдонга тушиши учун салкам 40 кун кутишига тўғри келди. Албатта, бу жуда кўп муддат. Қолаверса "Бухоро" 40 кун ичида тўртта расмий баҳс ўтказиб, ўз формасини ушлаган ҳолда "Арал" билан ўйинга етиб келди. "Арал" эса аввалига Пролигани тугатиб футболчиларга маълум муддат дам берди, кейин йиғилиб йиғин ўтказди ва битта назорат баҳсида майдонга тушиш орқали плей-оффга ҳозирлик кўрди.

Бу ўринда бошқача йўл тутса ҳам бўлади. Қачонки бизда Пролигадан камида иккита жамоа Суперлигага лойиқлигини исботлай олса, дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар Суперлигага чиқади. Шунда Суперлигани охирги ўриндаги жамоа тўғридан тўғри тарк этади ва ундан юқоридаги тўртта жамоа ўртасида ўзаро плей-офф бўлади ва плей-офф ўйинларида энг охирги ўринни олган жамоа ҳам Суперлига билан хайрлашади. Энди буям бир вариант. Ёки иккинчи йўл: ПФЛ плей-офф ғоясидан воз кечиб, мавсумни якунида Суперлигани 2та жамоа тарк этиши ва Пролигадан 2та жамоа чиқишини қўллайди.

Хуллас бу йил Суперлига "ёнишини" тахмин қилиш қийин эмас. Фақат бу ўринда бир нарсани хоҳлаймиз, Каннаваро ўз режасини ниҳоятда пишиқ тузсинки, Суперлига тақвими чиқдими ўзгариш бўлмасин. Зеро бу ҳам клублар режасига таъсир кўрсатиб, мураббийларни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. 


Х.Холиқов

Рейтинг: -7   

Фикрлар

+7   
04 янв 12:09:19
Soccerland777
Ўзи мтж да деярли ҳамма легионер бўлса, 3-4 та суперлига ўйинчисини деб шунча ўзгариш қилиш шартмикан?
+5   
04 янв 13:09:30
Мансур Исмаилов
Хурматли Х. Холиқов.....!!! Мактабга кирган ўқувчилар катта бўлиб ўқишни тамомляпти. Нафақаси ортмаётган қариялар нолийвериб ўлиб кетишди. Дангаса ялқовлар қарамликни хис қилиб иш жойли бўлишди. Алкаш пиёнисталар ақли кириб ичишни ташлаб соғлом хаёт кечирмоқда. Ўтириб қолган қизлар хам хаттоки эрга тегиб кетишди. Мен нима демоқчиман?!!! 8 йил ўтди, ўша вақт сиздан умид қилдим, қачонлардир топ журналистлар қаторида бўлиб қолар деб... Ўша умидларимга хозир мана кулиб ўтирибман, аслида ўша пайтда хам кулганман)))
+2   
04 янв 16:10:24
dessi anvar
иккита тушиб иккита чиқсин , нима бу масхарабозлик про лигада баҳордан кузгача ўйнагани бир тийинга қимматми ? бу кечаги овқатни иситиб есанг ҳам ейсан емасанг ҳам ейсан дегани , пастки футбол қатламини калака қилиш 34 йил бўлди бизни футбол ҳалиям кулга ағнаб юрибди калавани учини тополмай , аввалига 18та кейин 16та кейин 14та яна 16та клуб қуйи лигада гоҳ 24та гоҳ 16та гоҳ 12та мана энди 8та кейинги йил 10 та нималар қиляпсилар , ручнойни тортинглар , астановкаларинг борми йўқми , футболни қўя туринглар аввал ўзларингга кеволинглар ўртоқлар бу шахсий фикр
+2   
04 янв 14:57:42
Адхамжон Низамов
Энг яхши вариант. 2 та тушсин.2 та чиксин.Шахсий фикр.
+1   
04 янв 13:19:06
Farruhf
Ўзбекистон кубоги қачон бўлади
+1   
04 янв 12:35:07
Abdimurot Bakiev
Олга янги Узбекистон
+1   
04 янв 12:31:25
Abdurahmon Irgashev
тўтта
   
05 янв 10:28:17
Vatandoshingiz
Гирт нотугри ахмокгарчилик
   
05 янв 00:04:19
Erkinjon Ismoilov
Жамолар сони иккитага камайса яхши бўларди. Про лигани ҳам кучайтириш керак.
   
04 янв 21:40:58
Billain
Nasaf haqida maʼlumot beringlar Nasaf silar uchun uhayma

   
04 янв 19:57:19
Уктам
Плей-офф менимча керак эмас. Келишув уйинлар плей-офф гурухига тушмаслик учун хам булиши мумкин. Яна 2025- йил охирги 2 турда 2 клубга галабанинг ахамияти колмаган эди.
   
04 янв 19:30:53
Nizam real chik 4-2
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзи мтж да деярли ҳамма легионер бўлса, 3-4 та суперлига ўйинчисини деб шунча ўзгариш қилиш шартмикан?
УЗИ миндей олиб караса ярим состав Дан купи чет да уйнайди колган клуб лар Нима килади бирга тайерланишадими куз бахор тихими га утавериш кк
-1   
04 янв 17:00:04
Akbar Umarov
Super Ligada menimcha Paxtakor PFC yana CHempionlikni tantana qilsa kerak. Eng birinchi galda OzFHQning nopok Hakamlari $ deb oz vijdonlarini bu yilda iloji boricha kamroq sotadilar yoki halol boladilar deb umidlar qilib qolaman. Istaymizmi yoqmi faqat Halolik bor bolsagina istalgan sohalar yaxshi ravnaq topishi mumkin. Alloh 2026 yilni barchalarimizga faqat hayrli, fayzu barakali qilsin amin
-1   
04 янв 16:59:43
Akbar Umarov
Super Ligada menimcha Paxtakor PFC yana CHempionlikni tantana qilsa kerak. Eng birinchi galda OzFHQning nopok Hakamlari $ deb oz vijdonlarini bu yilda iloji boricha kamroq sotadilar yoki halol boladilar deb umidlar qilib qolaman. Istaymizmi yoqmi faqat Halolik bor bolsagina istalgan sohalar yaxshi ravnaq topishi mumkin. Alloh 2026 yilni barchalarimizga faqat hayrli, fayzu barakali qilsin amin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика