ЖЧ. Бразилия камбэк қилиб, Японияни мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди

30 июн 2026, 00:00
Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида учрашув якунланди.

ЖЧ, 1/16 финал

Бразилия — Япония 2:1

Голлар: 29 - Каисю Сано, 56 - Каземиро, 90+6 - Габриэл Мартинелли

Бразилия: 1. Алисон Бекер, 13. Данило, 4. Маркиньос, 3. Габриэл Магальяйнс, 16. Дуглас Сантос, 5. Каземиро (17. Фабиньо, 90+2’), 8. Бруно Гимарайнс (18. Данило, 90+8’), 20. Лукас Пакета (19. Эндрик, 46’), 7. Винисиус Жуниор, 26. Райан, 9. Матеус Кунья (22. Габриэл Мартинелли, 66’).

Захира: 12. Вевертон, 23. Эдерсон, 6. Алекс Сандро, 14. Бремер, 15. Лео Перейра, 24. Рожер Ибаньес, 2. Эдерсон, 10. Неймар, 21. Луис Энрике, 25. Игор Тьяго.

Япония: 1. Зион Сузуки, 22. Такэхиро Томиясу, 21. Хироки Ито, 3. Сёго Танигути, 15. Даити Камада (7. Ао Танака, 78’), 24. Каишу Сано, 13. Кэито Накамура (25. Зюнносукэ Сузуки, 66’), 10. Рицу Доан (2. Юкинари Сугавара, 66’), 11. Дайзэн Маэда (19. Коки Огава, 90+7’), 18. Аясэ Уэда, 14. Зюня Ито (6. Суто Матино, 78’).

Захира: 12. Кэисукэ Осако, 23. Томоки Хаякава, 4. Ко Итакура, 5. Юто Нагатомо, 16. Цуёси Ватанабэ, 20. Аюму Сэко, 8. Такэфуса Кубо, 17. Юито Сузуки, 9. Кэисукэ Гото, 26. Кэнто Сиогаи.

Огоҳлантиришлар: 12 - Каишу Сано, 14 - Каземиро, 45 - Даити Камада, 48 - Данило, 84 - Зюнносукэ Сузуки

🕘 90+11. Ўйин якунланди, Бразилия - нимчорак финалда!

🔄 90+8. Айни шу чоғда икки терма жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

90+7. Бир неча дақиқалар қолди, хўш, Япония улгурармикин?

gettyimages-2283896074-2048x2048.jpg

⚽️ 90+6. ГОЛ! Мартинелли ҳисобни оширди! Ажойиб комбинация уюштирилди ва Габриэль якуний зарбани аниқ йўллаб, гол урди!

90+4. Фабиньонинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Винисиуснинг зарбаси рекошет сабаб дарвозага аниқ бормади.

85. Райаннинг жарима зарбасидан узатган тўпи япониялик футболчиларга тегиб, майдонни тарк этди.

77. Мартинеллининг зарбаси ноаниқ бўлди.

74. Габриэлнинг яна бир узатмасини Райан бош билан дарвозага йўллади, бироқ буниси дарвозага бормади.

68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

🔄 66. Ҳар икки жамоа сафида ўзгаришлар амалга оширилди.

64. Уэданинг зарбаси кучли чиқди, Алиссон қайтарди.

58. Винисиус бир неча футболчини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…

57. Ҳисоб тенглашди, энди барчаси қайтадан бошланади. Зўр ўйин кутяпти бизни олдинда!

gettyimages-2283890084-2048x2048.jpg

⚽️ 56. ГОЛ! Каземиро ҳисобни тенглаштирди! Габриэлнинг ҳаволатиб узатган тўпини Каземиро бош билан дарвозага аниқ йўллади!

gettyimages-2283889620-2048x2048.jpg

54. Қандай вазият? Жуда яқин масофадан зарба берилди, бироқ тўп дарвозага кирмади… Каземиронинг зарбаси япониялик футболчига тегиб қайтди…

53. Эндрикнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди.

52. Брунонинг бош билан йўллаган зарбасини Сузуки қайтарди!

🔄 46. Бўлимни Бразилия ўзгариш билан бошлади - Пакета ўрнига Эндрик ўйинга қўшилди.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Айни вақтда Бразилия - Япония учрашувини стадиондан кўраётган машҳур футболчилар. Кимларни танидингиз?

gettyimages-2283355443-2048x2048.jpggettyimages-2283355373-2048x2048.jpg

🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

38. Куньянинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, тўпни япониялик посбон ушлаб олди.

34. Винисиуснинг дарвоза томон тепган тўпини Сузуки ушлаб олди.

33. Маркиньоснинг бош билан берган зарбаси аниқ ҳам, хавфли ҳам бўлмади.

30. Учрашувда ҳисоб очилди, энди буёғига Бразилия катта темпда олдинга ўтади.

gettyimages-2283356863-2048x2048.jpg

⚽️ 29. ГОЛ! Каишу Сано ҳисобни очди! Сано марказдан олдинга юриш қилиб дарвоза томон ерлатиб зарба берди ва гол урди!

28. Уэданинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

16. Камаданинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи “жонли девор”га тегиб, майдонни тарк этди.

14. Брунонинг зарбаси ноаниқ кетди.

14. Куньянинг ерлатиб берган зарбасини Сузуки қайтариб юборди.

10. Бруно тепган тўп Пакетанинг бошига тегди ва шу жойда Лукас ерга қулади.

2. Бруно Гимарайнснинг зарбаси рекошетга учраб, дарвозагача бормади.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида Бразилия — Япония учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia