

Ўзбекистон МТЖ ҳимоячи "Трабзонспор"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алиқулов "Ризеспор" сафида 2023 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилиб келади. Ҳимоячи жорий мавсум 9 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.



