

"Манчестер Юнайтед" барча турнирлардаги 12 та ўйинда бор-yoғи иккита ғалабани қўлга киритди — Чемпионлар лигасида Озарбайжоннинг "Сабах" клуби ва АПЛ дебютанти "Ипсвич" устидан.
"Агар "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирадиган бўлсак, дарвозабон уларга қимматга тушмоқда, шундай эмасми? Ўтган йили у жуда яхши эди", — деди Кин The Overlap подкасти эфирида.
Ламменс Англия клубига 2025 йилнинг ёзида "Антверпен"дан ўтган эди. Дарвозабон жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та баҳсда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 19 та гол ўтказиб юборди. Белгиялик посбон атиги 1 тагина баҳсда ўз дарвозаси дахлсилигини сақлаб қолган. Футболчининг МЮ билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.



