UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  0 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2

Валижонов "Навбаҳор"дан кетди Янгиликлар

Валижонов "Навбаҳор"дан кетди

"Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Кеча Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши назорат учрашувидан сўнг ярим ҳимоячи Отабек Валижонов янги мавсумни "лочинлар" сафида бошламаслиги маълум бўлди. Футболчи ва мураббийлар штабининг ўзаро келишувига кўра Отабек жамоамиз билан хайрлашди. Ўтган мавсумда 26 ёшли ўйинчи "Навбаҳор" таркибида 23 ўйин (1558 дақиқа) ўтказиб, ўз номига 2 гол ёздириб қўйганди. Валижоновнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз!

Жамоамиз мухлисларини таркибга янги қўшиладиган футболчилар ҳам қизиқтириб тургани бор гап. Кўпчилик мухлислар Жанубий Кореядан келиши кутилаётган футболчига оид хабарларни кутишмоқда. Аммо виза масаласи билан боғлиқ айрим сабабларга кўра легионернинг таркибимизга қўшилиши бироз ушланиб турибди. Бу муаммо ижобий ечим топгач кореялик футболчи "Навбаҳор" ихтиёрига қўшилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика