

Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.
"Бунёдкор"ни тарк этган дарвозабон Валижон Раҳимов "Навбаҳор"га ўтиши мумкин. 30 ёшли посбон бугун "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилиши кутилмоқда", – дейилади хабарда.
30 ёшли посбон "қалдирғочлар" таркибида 6 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказган ва 1 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаган эди.



