Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2026, 08:55
Винисиус Жуниор яқинда "Реал"да фаолиятини давом эттириш истагини билдирганига қарамасдан, унинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар тинчимаётгани йўқ.

Пайшанба куни бир қатор манбалар бразилиялик футболчига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, асосий даъвогар Жидданинг "Ал-Аҳли" клуби ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, саудияликлар юлдузли ҳужумчига 1 миллиард евро миқдорида улкан шартнома таклиф этишга тайёр.

Қайд этилишича, футболчининг яқин атрофи Саудия Арабистони вакиллари билан бир йилдан ортиқ вақтдан бери алоқада.

Айни пайтда Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia