2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
23 янв 2026, 12:15
Яқинда УЕФА 2024/2025 йилги мавсум бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этди.

Унда клублар еврокубоклар кампанияси давомида қанча мукофот пули ишлаб топгани кўрсатилган. Энди эса барча манбаларни инобатга олган ҳолда умумий даромадларни ҳисоблаш имкони пайдо бўлди.

"Аудиторлик катта тўртлиги"га кирувчи компаниялардан бири — Deloitte ўзининг Football Money League 2026 ҳисоботини эълон қилди. Унда 2024/2025 йилги мавсумда энг катта даромадга эга бўлган 20 та футбол клуби рўйхати келтирилган.

Фақат битта клуб 1 млрд евродан ошиқ даромадга эришди — бу Мадриднинг "Реал" клуби бўлиб, у рейтингда 1-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, йигирматаликда энг кўп вакилга эга лига — АПЛ: рўйхатдан 9 та клуб жой олган.

"Манчестер Юнайтед" эса Чемпионлар Лигасида иштирок этмаганига қарамай, жуда юқори ўринни сақлаб қолди ва 800 млн евро чегарасига жуда яқин келди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/ChrisWheatley