Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026, 12:25
Микель Артета "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"га қарши Премьер-лиганинг 23-туридаги мағлубиятини (2:3) изоҳлаб берди.

"Аввало, "Манчестер Юнайтед"ни ушбу ғалаба билан табриклашимиз керак. Ўйин жуда ғалати сценарийда кечди.

Илк 30 дақиқа давомида устунлик қилдик ва гол урдик, аммо кейин ўтказиб юборилган гол ўйиннинг динамикаси ва кескинлигини ўзгартириб юборди. Шундан сўнг ўйинимиз даражаси пасайди, рақибда эса икки ажойиб вазият бўлди — айнан шу пайтларда улар икки бор гол уриб, баҳс тақдирини ҳал қилди.

Ўйин динамикаси салбий томонга ўзгарди, аммо ҳисоб 2:2 бўлганда ҳаммаси тиклангандек туюлди. Бироқ кейин Кунья гол урди, бу жуда оғриқли бўлди", – деди Артета учрашувдан кейин.

Лондон жамоаси 28 январь куни ЕЧЛ умумий босқичи 8-турида "Қайрат"ни меҳмон қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports