Бу ҳақда "Cadena Ser" нашри "Carrusel Deportivo"га таяниб хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "Реал" ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини 450 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Қайд этилишича, ҳозирда Рамос ўз юристлари билан биргаликда клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда. Ушбу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.
Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги қониқарсиз натижалар акциядорларни “Севилья”ни сотиш қарорига олиб келган. Илгари Серхио Рамос мазкур клуб сафида футболчи сифатида 2003–2005 йиллар оралиғида, шунингдек, 2023/2024 йилги мавсумда тўп тепган.
39 ёшли Серхио Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси бўлиб, у жорий йил декабрь ойи бошида клубни тарк этган. Аввалроқ Рамос профессионал футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар