

Қизиғи шундаки, Мбеумо — "Манчестер Юнайтед" сафида "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"га Премьер-лига бир мавсумида гол урган илк ўйинчи бўлди — бундан аввал буни Маркус Рэшфорд 2022/23 йилги мавсумда амалга оширганди.
Бундан ташқари, 26 ёшли камерунлик футболчи жамоадаги дебют мавсумида ушбу натижага эришган Робин ван Персидан (2012/13 йилги мавсум) кейинги биринчи футболчи бўлди.
Мбеумо ёзда "Брентфорд"дан 75 млн евро эвазига "Олд Траффорд"га кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар у 19 ўйинда 8 та гол ва 1 та голли узатмани қайд этди.



