"Ливерпуль" Живайро Рид учун "Арсенал" ва "Манчестер Сити" билан рақобатлашади

Sherzod Nurmatov
22 сен 2026, 14:30
"Ливерпуль", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоалари "Фейеноорд" ҳимоячиси Живайро Ридни сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Бу ҳақда “TEAMtalk“ хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли нидерландиялик футболчи топ-клубларда катта таассурот қолдирган ва "Ливерпуль" учун ҳимоя қанотидаги муаммонинг ечимига айланиши мумкин.

Ўнг қанот ҳимоячиси янги мавсумни ёрқин бошлаганидан сўнг "Ливерпуль" Ридни кузатишда давом этмоқда. У Нидерландия чемпионати доирасидаги 7 та учрашувда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

2026 йилнинг ёзида Рид Англияга кўчиб ўтишга жуда яқин келган эди: "Ноттингем Форест" расмий таклиф билан чиққан, "Эвертон" эса жиддий қизиқиш билдирганди. "Эвертон"нинг қизиқиши "Рома" томонидан билдирилган эътибор билан ҳам мустаҳкамланган эди — ҳар икки клуб ҳам Friedkin Group таркибига киради. Бироқ келишув амалга ошмади ва Рид Нидерландияда қолди.

Манбага кўра, Рид январдаги трансфер ойнаси учун муҳим вариантлардан бири бўлиши мумкин. Кўп нарса қайси клублар ўз қизиқишларини расмий таклифга айлантиришга қарор қилишига боғлиқ бўлади.

Футболчининг "Фейеноорд" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›