"Бавария" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда: "Ливерпуль" собиқ дарвозабони шорт-листда

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2026, 11:45
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси 2027 йилнинг ёзида "Шальке" дарвозабони Лорис Кариусни сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Инсайдер Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, клуб 40 ёшли Мануэль Нойер мавсум якунида фаолиятини тугатиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда. Бундай ҳолатда 23 ёшли Йонас Урбиг асосий дарвозабонга айланади, унга тажрибали рақобатчи сифатида Оливер Бауманн ("Хоффенхайм"), Бернд Лено ("Фулхэм") ва Лорис Кариус ("Шальке") каби номзодлар кўрилмоқда.

Германияда фаолиятини қайта тиклаган 33 ёшли Кариус жорий мавсумдаги ишончли ўйинлари билан мюнхенликлар эътиборини тортган. Унинг трансфери "Шальке"нинг Бундеслигада қолиш-қолмаслигига боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирча номзодлар билан расмий музокаралар бошланмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›