

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Валижон Раҳимов – 1995 йил, 16 февралда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.
Фаолияти давомида “Хоразм” (Урганч, 2012 – 2014 йилнинг 1-давраси), “Пахтакор” (Тошкент, 2014-2017 йилнинг 1-давраси), “Локомотив-БФК” (Тошкент, 2017 йилнинг 2-давраси), Туркиянинг “Султан Орҳарспор” (2018 йил), “1920 Марас спор” (2018 йил), “Кайирова спор” (2019 йил), шунингдек, ОКМК (Олмалиқ, 2020-2024 йиллар), “Андижон” (Андижон, 2025 йилнинг 1-давраси), "Бунёдкор" (Тошкент, 2025 йилнинг 2-давраси) жамоаларида ўйнаган.
Валижон Раҳимов 2021 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади", – дейилади хабарда.
Аввалроқ сайтимиз орқали Раҳимов "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.



