"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?

Mirjalol Normatov
17 янв 2026, 01:20
"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа Туркия йиғинидаги назорат ўйинларидаги рақиблар номини очиқлади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, жамоамиз аъзолари қишки ўқув-машғулот йиғинининг навбатдаги босқичини ўтказиш учун Туркияга учиб кетишган эди. Ушбу йиғин 2 босқичда давом этиши режалаштирилган. 

Унда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилади ва бир нечта назорат-синов учрашувлари ўтказилади.

“Лочинлар”нинг Туркиядаги барча спарринг рақиблари ҳамда ўйинлар саналари маълум бўлди ва қуйидагича кўринишда:

18 январь "Напредак" (Сербия) 

22 январь "Малишева" ФК (Косово) 

28 январь "ФC Пелистер" (Шимолий Македония) 

8 февраль "Рубин" (Россия) 

12 февраль "Актобе" (Қозоғистон), "Балтика" (Россия)

16 февраль "Динамо" (Тбилиси, Грузия)

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати