Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
26 янв 2026, 08:15
"Хоразм" қишки трансферлар ойнасида селекция ишларини давом эттирмоқда.

Жамоа ўз сафига бразилиялик ярим ҳимоячи Рафаэл Сабинони қўшиб олди. 1996 йилда туғилган футболчи Қозоғистоннинг "Қизил Жар" жамоасидан таклиф қилинди. У фаолияти давомида Украинанинг "Львов", Қозоғистоннинг "Акжайик", Бразилиянинг "Баруери", "Жагуариуна", "Гремио Катадуенсе" жамоаларида тўп тепган. 

Трансфермаркет портали тўптепарнинг қийматини 200 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати